Ўзбекистонда ўттизга яқин суғурта компанияси томонидан юздан зиёд хизматлар кўрсатилмоқда.
Мижозларга янада қулайлик яратиш, аҳолининг суғурта маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, хусусан «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш», «Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Тиббий суғурта», «Мол-мулк суғуртаси» каби энг оммабоп 10 турдаги суғурта маҳсулотларини интернет орқали сотиб олишлари мумкин.