Пойтахтимизда Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан меҳмонхоналар хизматини янада яхшилаш ҳамда шу орқали мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда сенаторлар, Адлия, Иқтисодиёт, Молия ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, божхона, солиқ, статистика тизими ходимлари, «Ўзбектуризм» Миллий компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган меҳмонхоналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда иштирокчилар юртимизда туризм соҳаси изчил тараққий этаётганини, сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун халқаро андозаларга мос шарт-шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлашди.
Манба xs.uz