Бухорода «Фотовольтаика соҳасидаги сўнгги ютуқлар: эгилувчан ва юпқа плёнкали қуёш батареялари учун илғор материаллар ва қурилмалар» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди.
Тошкентдаги Турин политехника университети ва Ўзбекистон Физика жамияти томонидан қатор илмий муассасалар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда қайта тикланадиган ҳамда қуёш энергетикасининг энг сўнгги ютуқларини амалда қўллаш соҳаси билан шуғулланаётган дунёнинг таниқли олим ва мутахассислари иштирок этди.
Манба uza.uz