Qashqadaryodagi tadbir

     «Саломатликнинг ёш дўстлари» кўрик-танловининг Қарши шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 
     «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда шаҳардаги мактаблар жамоалари иштирок этди.
     Кўрик-танловда иштирокчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморларни уйда парвариш қилиш, шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя этиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, Ўзбекистонда ўсадиган доривор гиёҳларни териш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва дори сифатида фойдаланиш бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар.
     Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган ушбу кўрик-танловда 8-мактаб жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
 
Манба qashqadaryogz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.