Қашқадарё вилоят ҳокимлигида ердан унумли фойдаланиш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда эртачи ҳосилга кирадиган, экспортбоп маҳсулот олинадиган сабзавот экинларини экиш суръатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Селектор тарзида ўтказилган йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимликлари, банк-молия тизими, аграр соҳа вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда тегишли мутасаддилар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларига зарур тавсиялар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Манба qashqadaryogz.uz