Фарғона шаҳридаги «Ойдиной қўғирчоқлари» оилавий корхонасида миллий мато ва бошқабуюмлардан қўғирчоқ тайёрлаш йўлга қўйилган.
Таъкидланишича, табиий хомашёдан ясалган қўғирчоқ саломатлик учун безарар. Айниқса, эгнидаги атлас матоси, сочларининг ўрими ва бошидаги дўпписи ярашиб турган бежирим миллий қўғирчоқ қиёфаси бола психологиясига ижобий таъсир кўрсатади.
Корхонада тайёрланаётган «Зумрад ва Қиммат», «Бўғирсоқ», «Ур тўқмоқ», «Фил ва хўроз», «Мақтанчоқ қуён» сингари эртак қаҳрамонлари, миллий қўғирчоқлар харидорларга манзур бўлмоқда.
Манба uza.uz