Ўзбекистонлик тадбиркорлар халқаро ярмаркада 1,1 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолади.
Хитой Халқ Республикасининг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган «Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида 98 мамлакатдан 60 мингдан зиёд қатнашчи қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, мебель, қурилиш маҳсулотлари, ҳунармандлик ва қўл меҳнати буюмларини тақдим этди.
Тадбирда Ўзбекистон тадбиркорларининг маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида жамғарманинг молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий кўмаги орқали тадбиркорларимиз ўнга яқин халқаро кўргазмаларда қатнашди. Хитойда бўлиб ўтган халқаро ярмарка ана шулардан бири.