Тошкент давлат аграр университетида Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Пойтахтимиздаги бир қатор олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, экологлар, талабалар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда табиатни асраб-авайлаш, ер ости ва ер усти бойликларидан оқилона фойдаланиш, экотизим барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.
Манба uza.uz