Наманган тумани марказида ёш оилалар учун қурилган «Камолот» уйи фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни доимий иш ўрни ва уй-жой билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Манба uza.uz