Turizmni rivojlantirish

     Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан «Туризмни ривожлантириш истиқболлари: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни» мавзуида амалий семинар ўтказилди.
     Вилоятдаги туризм соҳаси вакиллари, сайёҳлик фирмалари, меҳмонхоналар раҳбарлари, тадбиркор ва ҳунармандлар иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қайд этилди.  
     Президентимизнинг2016 йил 2 декабрдагифармони билан сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналарга, соҳа субъектларига қатор имтиёз ва енгилликлар берилиб, ди, энг муҳими, юртимизга келадиган сайёҳлар учун виза тизими билан боғлиқ кўплаб қулайликлар яратилди. Эндиликда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларининг халқаро аэропортларида хорижий туристлар учун «яшил йўлак» божхона назорат тизими, паспорт ва божхона назоратидан ўтиш, багажни олишнинг соддалаштирилган тартиб-таомили жорий этилади.
Тадбирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам иқтисодиётимизнинг ушбу муҳим тармоғини янада ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринлари яратишни аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим манбаи сифатида қараши алоҳида  таъкидланиб, экологик, соғломлаштириш, агро, болалар ва ички туризмни ривожлантириш, соҳада фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш, гидлар малакасини ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: «ЎзА»  

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.