Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси» кўрик-танлови ғолиблари яқинда Буюк Британиянинг нуфузли олий ўқув юртларида малака ошириб қайтди.
Буюк Британиянинг Глазго Каледониан университети нуфузли таълим муассасаларидан бири бўлиб, у ерга дунёнинг барча бурчакларидан малака ошириш курсларига тингловчилар келади. Университетнинг тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан ўқитувчиларимизга дарс жараёнидаги тил терминлари, талаффуз устида ишлаш, чет тилини ўргатишда аутентик материаллардан фойдаланиш ва дарс ўтишнинг бошқа самарали усуллари ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари Глазго шаҳрида жойлашган Глазго академияси ва мактабларда бўлиб, мамлакатимиз ҳаётига оид тақдимотлар ўтказди.
Малака ошириш курси якунида Ўзбeкистoн ўқитувчилaрига халқаро сертификатлар топширилди.
Манба uza.uz