Қашқадарёда вилоятдаги йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилиб, тадбирда йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар билан бирга мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан корхоналар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
Ушбу ярмарка рақобатбардош, экспортбоп замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йирик корхоналар ва кичик бизнес субъектлари ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда бозорга янги кириб келаётган тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кўпайтиришга замин бўлувчи буюртмалар портфелини шакллантириш, товар ва хизматларни реклама қилишда амалий кўмак беришга хизмат қилмоқда.
Ярмаркада корхона ва ташкилотлар, муассасалар, хўжалик юритиш субъектлари ҳеч қандай тендер танловисиз ўзаро шартномалар имзолаш ва маҳсулот харид қилиш имкониятига эга бўлиб,маҳсулотлар хариди ва ҳамкорликка оид 50 миллиард сўмликдан зиёд шартномалар имзоланди.