Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида микроорганизмлардан фойдаланиш технологияси асосида янги микробиологик ўғит ишлаб чиқаришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбирда мамлакатимиз илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, олимлар, фермерлар, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этди. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг ҳимояланган тупроқда сабзавотчилик лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Екатерина Ляннинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабнинг ортиб бораётгани сабабли ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Илғор агротехнологияларни жорий этиш бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан биридир.