Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида халқимиз ҳаёт сифатини оширишга қаратилган бир қатор амалий ишлар бажарилди. Жумладан, 1 минг 130 километр ички хўжалик йўллари, қишлоқ ва овуллар кўчалари тўлиқ ва жорий таъмирланди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан қарийб 80 миллиард сўм микдорида кредит ажратилди. Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш йўналишидаги ҳудудий дастурлар доирасида 2 минг 633 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 17 минг 599 иш ўрни ташкил этилди. Жумладан, давлат идораларининг халқ билан мулоқотлари изчил амалга оширилаётгани, бу юртдошларимизнинг нафақат ўз муаммоларига ечим топишга, балки уларнинг ижтимоий ҳаётда янада фаолроқ бўлиш, жамият тараққиёти учун дахлдорлик туйғуси кучайишига замин яратгани таъкидланди.Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлардан аҳолининг нечоғлиу бохабарлиги, ўзгаришларга муносабати акс этган видеолавҳа намойиш этилди. Тадбир якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази олиб борган таҳлилий ўрганишлар, шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаат ва таклифлари Олий суд, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Марказий банк масъул ходимлари томонидан чуқур ўрганилиб, берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.