Жорий йилнинг апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди.Бу, ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради.Давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар қисқартирилди. Эндиликда рўйхатдан ўтиш учун белгиланган тартибда тўлдирилган ариза ва таъсис ҳужжатларини тақдим этишнинг ўзи етарли. Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтиш учун интернет тармоғи орқали мурожаат қилса, белгиланган давлат божининг ярмини тўлайди. Қарорга биноан қўшимча 86 турдаги лицензия ва рухсатномани «ягона дарча» марказлари орқали расмийлаштириш механизми босқичма-босқич жорий этилади. Автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида марказ ходимларининг малакаси оширилади.