Куни кеча Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги идорасида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-конференция ташкил этилди. Тадбирда ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Айни дамда ЕИ Ўзбекистон билан Савдо ва инвестиция бўйича Кенгаш ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларни Европа бозорига тўсиқларсиз кириб боришини таъминлаш мақсадида экспорт соҳасини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, 2016 йилда Европа Парламенти «тўқимачилик протоколи» деб аталувчи ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Мазкур ҳужжат ЕИга олиб кириладиган ўзбек пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотлари учун божхона мажбуриятларини камайтиради. Энди, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ЕИ мамлакатларида ўз маҳсулотларини эркин савдо қилиш учун имкон берилади.