Пойтахтимизда «Юксак ҳуқуқий маданият – келажак пойдевори» мавзуида семинар бўлиб ўтди. Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талаба-ёшлари иштирок этди.
Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси 70 турдаги спорт анжомлари билан таъминланди. Эндиликда мактаб тасарруфида 18х42 метр, 12х30 ва 12х24 метр ўлчамдаги ёпиқ спорт заллари мавжуд.
Бугун юртимизнинг қайси бозорига кирманг ободлик, озодалик, тўкин-сочинлик, кишилар юзидаги мамнунликни кўрасиз. Бу диёримизда ҳукм сураётган тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ифодаси.
Навоийда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи қизлари ўртасида «12 йиллик мажбурий таълим – менинг саодатим» шиори остида «Ораста қизлар давраси» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Бухорода «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзуида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Туман ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида ташкил этилган тадбирларда таниқли шоир, ёзувчи ва олимлар, кино ва театр актёрлари
Пойтахтимиздаги «Toshkentland» истироҳат боғида 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Ҳазорасп туманида тикувчиликка ихтисослашган «Қилич-Амин-Ниёз» МЧЖ ўз фаолиятини яқинда бошлаган бўлишига қарамай, 300 млн сўмлик модернизациялашни амалга оширди.
Гулистон шаҳридаги «Дадаев Зоир» ХКга ўрнатилган 20 та замонавий ускуна юқори босим кучига эга бўлганлиги сабабли, ишлаб чиқарилаётган пойабзалларга турли безаклар бериш имкони ортди.
Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 70 хилдан зиёд доривор чойларга хорижликлар катта қизиқиш билдиришмоқда.