Фарғона шаҳридаги «Dentimоmedical» стоматология клиникасида тишларни соғлом ва кўркам бўлиши учун даволаш, имплантация, протезлаш, пародонтология, ортодонтия (қийшиқ тишларни тўғрилаш) ҳамда оқартириш хизматлари кўрсатилмоқда.
Бу ерда тиббиёт асбоб-ускуналари замонавий стериллаш қурилмаларида зарарсизлантирилади ва ҳар бир мижоз учун алоҳида стерилланган пакетларга солиб сақланади.
Хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналаридан фойдаланаётган олий тоифали шифокор ва ҳамширалардан иборат 15 кишилик жамоа хизматидан мижозлар мамнун бўлишмоқда.
Манба haqiqat.uz