Марғилондаги 11-сонли умумтаълим мактабида чет тилларини ўргатишда қизиқарли аудио дастурлар, расмли кўргазмалар, адабиётлардан фойдаланилади. Ҳафтанинг ҳар жума куни мунтазам тўгарак машғулотлари олиб бориляпти.
«Дунё бўйлаб» деворий газетасида инглиз тилида ўқувчиларнинг ижодий ишлари, шеърлари, ҳикоялари эълон қилинади.
Шу тариқа ўғил-қизларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда.
Манба haqiqat.uz