Пойтахтимизда «Фандрайзинг ва ҳомийлик фаолияти ривожланишининг ташкилий-ҳуқуқий асослари: халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда депутатлар, вазирликлар ва хорижий ташкилотлар вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилди.
Манба uza.uz