Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Каратэ бўйича Ўзбекистон чемпиони Аҳроржон Саминжонов учун 2015 йил янада омадли келди.
Халқимиз, айниқса, навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, она тилимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлишда Алишер Навоий маънавий меросининг ўрни беқиёс.
Тошкент Фотосуратлар уйида ушбу муассаса ҳузуридаги ижодий мактаб-студия битирувчиларининг навбатдаги кўргазмаси очилди.
Велоспорт. Таиландда давом этаётган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Тимур Гумеров олтин медаль соҳиби бўлди.
Мустақиллик йилларида халқимизнинг асрий орзулари амалга ошди. Фахру ифтихори, миллий ғуруримиз бўлган Алишер Навоийнинг руҳи шод этилди. Маънавий юксалиш миллий тараққиёт билан чамбарчас олиб борилди. Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан бири – бу Алишер Навоий бобомиздир. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир.
Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ҳунармандлар сафи ҳам тобора кенгаймоқда.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида футбол бўйича ўтказилаётган “Қирол кубоги” турнирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланд терма жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Сурхондарё вилоятида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Сайловнинг юқори савияда, демократик тамойиллар асосида ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Пойтахтимизда шахмат бўйича 8 ва 10 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 100 нафардан зиёд ёш шахматчи баҳслашмоқда.