(O´zbek) Муваффақият формуласи: инвестиция сиёсати ва давлат кўмаги

2/2024

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатда хорижий капитал ва чет эл молия институтларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш мақсадида барқарор ва қулай инвестиция муҳити яратилди. Натижада республиканинг барча саноат ва халқ хўжалиги тармоқларининг истиқболли ривожланишига хизмат қилувчи лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган самарали инвестиция сиёсати туфайли «Navoiyazot» АЖ учинчи янги ишлаб чиқариш мажмуалари билан бойиди, уларнинг фаолияти нафақат республиканинг кимёвий гиганти, балки Ўзбекистоннинг барча кимё саноати ривожланишининг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилади,десак муболаға эмас.
 
     «Navoiyazot» АЖ Ўзбекистон кимё саноатининг етакчиси ҳисобланади. 60 йиллик узлуксиз меҳ­нат фаолияти давомида (1964 йилдан 2024 йилгача) корхона нафақат меҳнат муваффақиятлари даврини, балки регрессиянинг оғир, ҳатто банкротлик хавфи остида бўлган вақт­ларни ҳам бошидан кечирди. Ўз­бекистон ҳукумати ва шахсан ­Президент томонидан корхонани сақлаб қолиш учун жиддий чоралар кўрилди. Натижада, нафақат дефолтдан чиқиш ва фаолиятни давом эттириш, балки ишлаб чиқариш қувват­ларини ошириш, номенклатура хатлов рўйхатини кенгайтириш ва мамлакатнинг кимё саноатида етак­чилик мавқеини эгаллаш, маҳсу­лотларини ички ва ташқи бозорларда талабгир қилишга эришилди. Давлат раҳба­рининг шахсий кўмаги ва бевосита иштироки туфайли Ўзбекистон кимё саноатини стратегик ривожлантириш бўйича Инвестиция дастури ўз вақтида бошланди, унга мувофиқ «Navoiyazot» АЖда инвестиция лойи­ҳалари доирасида учта йирик объект қурилиши бошланди. Булар:
     ● «ПВХ, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси»;
     ● «Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаси»;
     ● «Азот кислотаси ишлаб чиқа­риш» мажмуаси.
     Завод жамоаси 1,7 млрд. доллар миқдорида қарз маблағларини ўзлаштиришни муваффақиятли амалга оширди. Объектлар қурилиши якунланганда Президент рамзий тугмани босиб, «Navoiyazot» АЖ учун жуда зарур ва стратегик аҳамиятга эга бўл­ган бу йирик ишлаб чиқариш мажмуаларининг янги ишлаб чиқариш ҳаё­тига старт берди. Улар ишга туширил­ганидан кейин яна 1800 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди ва заводдаги жами ходимлар сони 8620 кишига етди.
     Янги ишлаб чиқаришларни ўз­лаштириш билан албатта, янги техника ва ускуналар билан ишлашга қодир, мураккаб ишлаб чиқариш-техноло­гик жараёнларининг барча босқич­ларини малакали бажара оладиган мутахассислар билан таъминлаш масаласи ҳам туғилди. Қувонар­лиси, бу муаммо ҳам ижобий ҳал этилди. Маҳаллий юқори малакали кадрлар – оператор мутахассислари замонавий энергия тежовчи ва самарали лицензияланган технологиялар қўлланилган ишлаб чиқариш мажмуаларида марказий бошқарув пульти (МБП) дан автоматик ишлаб чиқариш тизимларининг авариясиз дастурий бошқарувининг илғор масофавий бошқарув усулларини мукаммал ўзлаштиришди.
     «Navoiyazot» АЖнинг барча корхоналарини оптималлаштириш, янгилаш ва модернизация қилиш, қай­та жиҳозлаш ва трансформация қи­лиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида таъсирчан на­тижаларга эришилди:
Ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳ­сулотларнинг ассортименти ва номенклатураси кенгайди (80 дан ор­тиқ ном):
     ● минерал ўғитлар – 16 тур;
     ● кон қазиб олиш саноати учун реактивлар – 6 тур;
     ● кимёвий саноат – 19 тур;
     ● техник газлар – 12 тур;
     ● смола ва полимерлар – 8 тур;
     ● кислоталар – 6 тур;
     ● бошқа товарлар – 15 тур.
     Шунингдек:
     ● сўнгги 2 йилда тайёр маҳсулот­лар экспорти 7-10 баробарга ошди;
     ● ички бозорда тайёр маҳсулот­ларни сотиш ҳажми ҳам бир неча баробарга ошди;
     ● тайёр маҳсулотларни юклаш сутка давомида узлуксиз амалга оширилади;
     ● тайёр маҳсулотлар билан юк машиналари ва темир йўл таркиблари оқими бир неча баробарга ошди;
     ● ходимларнинг иш ҳақи даражаси ошди ва унга қўшимча равишда байрам кунларига мунтазам тўловлар амалга оширилади;
     ● ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича янги истиқболли йўналишлар очилди ва иш барқарорлашди;
     ● илғор экологик тоза технологияларни қўллаш туфайли муҳофаза ва ҳимоя зоналарида экологик муҳит яхшиланди.
     Хорижий ҳамкорлар ва бош ЕРС-пудратчилар сифатида: Хитой CAMC Engineering Co. ва HQC Shanghai Company компаниялари консорциуми (Хитой); Mitsubishi Heavy Industries, Ltd. Mitsubishi Corporation (Япония); CASALE SA (Швейцария) иштирок этишди. Бу учта йирик инвестиция лойиҳасининг барчасида қурилиш ва қурилиш ишлари хавфсизлигини назорат қилиш «Navoiy Invest Construction and Engineering» МЧЖ (Ўзбекистон) қурилаётган инвестиция лойиҳалари Дирекцияси томонидан амалга оширилди. Лойи­ҳа ечимларини объектларни эксплуатация қилишда ишончлилиги ва хавфсизлиги талабларига мувофиқ­лигини аниқлаш, шунингдек, ҳамроҳ­лик ва техник назоратни амалга ошириш учун «ЎзИнжиниринг» респуб­лика лойиҳа институти (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида) ва Global Engineering Technology Co. LTD. халқаро компанияси (Жанубий Корея) таркибидаги мустақил халқаро консорциум (РМС-консультант) жалб қилинди. Лойиҳа ҳужжатларини мослаштириш Ўзбекистон Республикаси Чирчиқ шаҳри­да жойлашган «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ соҳа лойиҳа институти томонидан амалга оширилди.
 
 
Рамиль ГИЛЬВАНОВ, инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини
амалга ошириш бўйича бошқарма бошлиғи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.