(O´zbek) Инновация – юксалишнинг муҳим негизи

4/2020

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугун жаҳон майдонида юк­сак иқтисодий сало­ҳияти билан юқори ўринларда турувчи қудратли давлатлар тажрибасига эътибор қарат­сак, энг аввало, илм-фанни ривожлан­тириш ва у орқали қўлга киритилган ютуқларни ишлаб чиқаришга йўналтириш, бош­қача айтганда, тараққиёт­нинг инновацион моделлари ва «ақл­ли» техно­логиялар муваффақият ҳам­да барқа­рорликнинг муҳим негизи бўлганини кўриш мумкин.
     Шунга кўра мамлакатимизда ҳам ишлаб чиқаришда инновацион ва интеллектуал ҳиссани ошириш, замо­навий глобал бозорга рақобатбар­дош саноат билан кириб бориш, қу­лай инвестициявий ҳамда ишчанлик муҳитини яратиш асосий мақсадлар­дан ҳисобланмоқда. Чунки, хоҳлай­мизми-йўқми, дунё саноатида иш­лаб чиқаришда анъанавийликни эмас, инновацион ёндашувни қўллаб-қувватлаш, инсон тафаккури маҳ­сули бўлган кашфиётларни ҳаётга тат­биқ қилиш механизми кучайиб бораётир.
     Юртимиздаги барча йирик саноат корхоналари қаторида «Деҳқон­обод калий заводи» акциядорлик жамияти ҳам янги технологиялар, инновацион ғоялар ва илм-фанга асосланган экспортбоп маҳсулотлар турларини кенгайтириш чора-тадбирларига устувор аҳамият қарат­моқда. Аслида ҳозирги шиддатли даврнинг талаби ҳам шу!
     Ўтган йиллар давомида заводда инновацион ривожланиш, янги маҳ­сулотлар ва хизматларни яратиш ҳам­да амалиётга жорий этиш учун қулай инфратузилма шакллантирилди. Мав­жуд техник ва технологик муаммолар ечимига илм-фанни жалб қи­лиш, рақобатбардошликни, экспорт имкониятларини кенгайтириш, пировардида импорт маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳамда модернизациялаш дастурлари ишлаб чиқил­ди. Айни пайтда ушбу дастурлар иж­росининг изчил таъминланиши корхона фаолиятидаги ўсиш кўрсаткич­ларини тобора жадаллаштирмоқда.
     Хусусан, техник ва технологик му­аммолар ечимида илм-фанга суяниш, соҳа мутахассислари тадқиқот­ларига мурожаат қилиш сезиларли натижа бераяпти. Бунга мисол тариқасида калий хлор ўғитини ишлаб чиқариш жараёнида галитли қолдиқ таркибидаги калий хлор миқдорини 3 фоизга тушириш учун кимёвий реагентлар режимининг такомиллаштирилганини келтириш мумкин. Маточник эритмаси таркибидаги сувда эримайдиган қолдиқ миқдорини камайтириш, эритма тиниқлигини ошириш учун калий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорликда муайян ишлар олиб борилаётгани айни муддао бўл­моқда.
     Мана шундай инновацион ёндашувлар самарасини импорт маҳсу­лотларни локализациялаш йўналишида ҳам кўрамиз.
     Ишлаб чиқаришда зарур хом­ашёлардан бири – гуруч сечкаси тар­кибидаги крахмалдан тайёрланган депрессорга эҳтиёж катта бўлиб, уни импорт қилиш вақт ва валюта масаласида ўзига яраша ноқулай­ликлар туғдирар эди. Завод мутахассислари бу муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли сифатида мазкур хомашёни маҳаллийлаштиришга киришдилар. Заводнинг Марказий лабораториясида гуруч сечкаси таркибидаги крах­малдан депрессор тайёрлаш технологияси КЎИЧ-2 цехи реагент хўжалигида синов тариқасида амалга оширилди. Тайёр депрессор технологик жараёнга берилган вақт­да маҳсулот сифати пасаймади, чи­қинди хвост таркибидаги КСlнинг белгиланган меъёри 3.8 фоиздан ошиши кузатилмади. Хуллас, 72 соат давом этган тажриба-синов ишлари муваф­фақиятли якунланди. Шундан буён КЎИЧ-2 цехи технологик жараёнида депрессор реагенти сифатида гуруч сечкасидан фойдаланиб келинмоқда.
     Импорт қилинган маҳсулотлардан яна бири – суюқ парафинни ишлаб чиқариш технологияси ҳам завод мутахассислари саъй-ҳаракати ва илмий изланишлари самараси ўлароқ тўлиқ ўзлаштирилди. Бунда дастлаб жараён кетма-кетлиги, технологик режим карталари ва сарф этиладиган хомашё ҳамда энергоресурсларнинг ҳисоб-китоби пухта ишлаб чиқилди. Ушбу ҳисоб-китобларга асосан лойи­ҳанинг иқтисодий самарадорлиги, техник кўрсаткичлари ва техник ҳуж­жатлари тайёрланди. Шу тариқа суюқ парафинни тажриба-саноат асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Таъ­кидлаш жоизки, ҳозирги кунда бу маҳсулотга ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда тегишли ишлар олиб борилмоқда. Завод ривожланиш стратегиясига биноан суюқ парафинни келгусида экспортга чиқариш ҳам кўзда ту­тилган.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.