(O´zbek) Investitsiya markazi – biznes jarayonlarni yanada jadallashtiradi

1/2019
1/2019

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Пойтахтимизда Ўзбекистон Рес­публикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноат­қури­лишбанк» ҳамкорлигида Инвестиция фаолиятини мувофиқлаш­тириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази ишга туширилди.
     Мамлакатимизда барча ҳудудлар­нинг инвестиция салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқ­ларига инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция киритиш жараёнининг рақо­батбардош экспортга мўлжалланган маҳ­сулот­лар ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлиқлигини таъминлашга қаратил­ган кенг кўламли чора-тадбирлар олиб бо­рилмоқда.
     Инвестиция иқлимини яхшилаш, экс­порт салоҳиятини ошириш, умуман бизнес жараёнларини жадал ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳа­ракатлар пойтахтимизда ишга туширилган Инвестиция фаолиятини муво­фиқ­лаштириш ва лойиҳаларни бошқа­риш маркази фаолиятида ҳам акс этди.
     Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноат­қурилишбанк» ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур марказ Президентимизнинг ўтган йил декабрь ойида Тошкент шаҳри туманларига ташрифи давомида мутасадди ташкилотлар олдига қўйилган вазифаларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Хусусан, давлатимиз раҳба­рининг ушбу топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Марказий банк томонидан Тижорат банкларининг 2019 йилда инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган «йўл харитаси» тас­диқ­ланган бўлиб, унга кўра тижорат банк­ларида мана шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.
     Таъкидлаш жоиз, «Ўзсаноатқурилиш­банк» таркибида муассасанинг Яшнобод филиалида иш бошлаган Инвестиция маркази Ўзбекистонда биринчилар қа­тори ташкил этилганлиги билан аҳамият­лидир.
     – Марказда инвесторлар учун яратилган қулайликларнинг энг асосийси – бу ерда хизмат кўрсатишнинг «ягона дарча» тамойили асосида ташкил қилинганлиги­дир, – дейди «Ўзсаноатқурилиш­банк» департаменти директори Азим Райимбоев. – Бизнес режалар тузиш, лойи­ҳаларни мо­лиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда манбаларини аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш, бир сўз билан айтганда, инвесторнинг ўз фаолиятини тўла йўлга қўйиб олгунича бўлган барча босқичлар бир жойда амалга оширилади. Бундан таш­қари марказ ходимлари инвесторларга лойиҳа самарадорлигини оширишда юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда ҳам маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли идоралар билан биргаликда ёрдам беришади.
     Бугунги кунда «Ўзсаноатқурилиш­банк» томонидан жами қиймати 960 млн. АҚШ доллари бўлган 19 турдаги чет эл кредит линиялари таклиф қилинмоқда. Ушбу маблағлар йирик корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектларига Европа Ит­ти­фоқи давлатлари, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Россия ва бош­қа давлатлардан технологик ускуна ва махсус техникалар харид қилиш, айланма маблағ­ларни тўлдириш ҳамда чет элдан товар ва хизматлар импортини молиялаштириш йўналишида савдони молиялаштириш мақсадида жалб қилинмоқда.
     Инвестиция марказида инвесторлар билан ишлаш зали, музокаралар хонаси ташкил этилган. Таклиф этилган инвесторлар билан банк ходимлари ва мутасадди идоралар вакиллари бўлғуси лойиҳалар хусусида ўзаро мулоқот қили­шади.
     – Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилаётган шароитлардан мамнунмиз, – дейди хитойлик сармоядор Хэ Финг. Инвестиция марказининг очилиши эса юртингизга инвесторлар кириб келиши кўпайишига хизмат қилади. Биз аккумляторлар билан ишлайдиган ҳамда экология ва атроф-муҳит учун безарар ихчам мопед мотоциклларини ишлаб чиқариш ҳаракатидамиз. Бу борадаги ташкилий ишлар ҳеч қан­дай қийинчи­ликларсиз бормоқда. Молиявий масалалар борасида эса «Ўзсаноатқурилиш­банк» билан ҳамкорлик қилмоқ­дамиз.
     Дарҳақиқат, Инвестиция маркази фаолиятидаги яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, тузилма тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун «кредит ­супермаркети» сифатида хизмат қилади. Яъни у ерда чет эллик инвесторларга ўзлари учун ҳар томонлама мақбул бўл­ган лойиҳа­ларни танлашга ва уларга тўғридан-тўғри инвестициялар киритишга кўмаклашилади. Маҳаллий лойиҳа ташаббускорларига эса ўз бизнес ре­жаларини амалга оширишда қўшим­ча сармояга зарурат туғилса, уни «Ўзсаноат­қурилишбанк» хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштиришга ёрдам берилади.
     Бунинг учун марказ ходимларининг юқори билим ва тажрибага эга бўлишига алоҳида эътибор қаратил­ган. Уларнинг малакаси хорижлик экспертлар кўмагида доимий ошириб борилиши кўзда тутилган.
     – Ўзбекистонда тадбиркорлик қилиш орзуим эди, – дейди хорижлик инвестор Бек Ниязов (АҚШ). Шу кунларда ушбу орзуим рўёбга чиқиш арафасида турибди. Бунинг учун инвесторларга қулай шароитлар яратаётган давлат раҳбарига чексиз миннатдорлик билдираман. Марказ ҳақида тўхталиб, тузилма олдига қў­йилган вазифалар давр талаби эканлигини, уларни амалга ошириш натижасида мамлакат иқтисодиётига жуда кўп миқ­дорда инвестициялар киритилиб, бир неча юзлаб истиқ­болли лойиҳалар татбиқ этилишини қайд этиш мумкин.
«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан мамлакатимизга хорижий инвесторларни янада кенг жалб этиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар кўлами кенг. Хусусан, банк расмий сайтида (uzpsb.uz) «Invitation page» саҳифаси таш­кил қилинмоқда. Мазкур саҳифа рес­публикамизга қизиқиш билдирган хорижий сармоядорларга тайёр инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш­лари ва танлаб олишлари учун қу­лайлик яра­тади.
     Мухтасар қилиб айтганда, иқтисо­диётни барқарор ривожлантиришда мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш устувор вазифалардан бири ҳисобланар экан, юртимизда шу мақсадни кўзлаб олиб борилаётган ислоҳотлар долзарб ва эътиборга молик.
     Ўз навбатида, «Ўзсаноатқурилиш­банк» таркибида иш бошлаган Инвестиция мар­кази ҳам миллий иқтисо­диётга жалб қилинаётган инвести­циялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кўламининг ошишига, пировардида республикамизда инвестиция жо­зи­ба­дорлигини юксалтиришга хизмат қи­ли­ши билан муҳим аҳамият касб этади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.