(O´zbek) Oziq-ovqat sanoati ravnaqining beqiyos ahamiyati

1/2019

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Озиқ-овқат саноати мамлакати­мизда озиқ-ов­қат хавфсизли­гини таъмин­лаш­да муҳим роль ўйнайди. Шу боис сўнгги йилларда юртимиз­да мазкур со­ҳани ривожлантиришга доимо жиддий эътибор қара­тиб келин­моқда. Табиийки, айни йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот­лар барча вилоятларимизда ижобий самарасини бер­моқда.
     БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳозир дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти. Жами аҳолининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли овқатлан­маётгани туфайли энг асосий микроэлементлар ва витаминлар етишмас­лиги муаммосини бошидан кечираяпти, 160 миллиондан ортиқ бола бўй ўсишига, жисмоний ва интеллектуал ривожланишга боғлиқ нуқсон­лардан азият чекаяпти. Бу демак, озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш давримизнинг энг муҳим вазифаси ҳи­собланади.
     Ана шунинг учун ҳам Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чи­қа­ришни жадал ривожлантириш эва­зига ғалла мустақиллигига эришди ва озиқ-овқатнинг барча асосий турлари ўзимизда ишлаб чиқарила бошланди. Озиқ-овқат хавфсизлигини бар­қарор таъминлаш мақсадида ало­ҳида компания тар­кибига гўшт ва сут маҳсулотлари, ёғ-мой корхоналари, қандолат, салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган ва мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган қатор корхоналар киритилди. Жой­ларда ҳо­кимият органларига озиқ-овқат кор­хоналари билан биргаликда мева-сабзавот ва узум, гўшт ва сутни қайта ишлайдиган янги корхоналарни қу­риш, мавжудларини мо­дернизация ва реконструкция қи­лиш бўйича мақ­садли ҳудудий дас­турларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
     Республикамизда ушбу соҳа бўйича белгиланган вазифалар ва яратилаётган имкониятлар доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Масалан, 2015 йили озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳудудий дастурларига асосан умумий қиймати 555 миллиард 832 миллион сўмлик 1529 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 17327 та янги иш ўрни яратилди. Чунончи, Тошкент шаҳрида жами қий­мати 95055 миллион сўмлик 156 та, Самарқанд вилоятида 93025 миллион сўмлик 123 та, Хоразм вилоятида 74995 миллион сўмлик 116 та инвестицион лойиҳа амалиётга татбиқ этилди. Гўшт, сут, мева-сабзавот маҳ­сулотларини қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ҳамда мавжудларини модернизация ва реконст­рукция қилиш бўйича мақсадли дас­турга мувофиқ 48,07 миллион АҚШ доллари эквивалентида инвестиция­лар йўналтирилиб, 333 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Уларнинг 158 таси асосида янги корхоналар ташкил этилди, 175 тасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари модернизация ва реконструкция қилинди.
     Соҳадаги вазифалар миқёси 2016 йилда янада кенгайиб, режага кўра давлат инвестиция дастурлари асосида қий­мати 117,6 млн. долларлик 136 та ло­йиҳа амалга оширилиши ва лойиҳа қуввати 143929 тоннани ташкил этиши режалаштирилди. Ҳудудий манзилли дастурлар на­тижасида эса 154,4 млн. долларлик 1042 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, қуввати 94270 тон­нага етказилиши белгиланган эди. Олиб борилган амалий ишлар нати­жасида 11849 та янги иш ўрни очиш мўлжалланди.
     Юртимизда 2016–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича 17 та логистика маркази очиш, соҳага доир инвестиция лойиҳаларини ама­лиётга жорий этиш натижасида 2020 йили мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш улушини 22,2 фоизга, гўштни қайта ишлашни 18 фоизга, сут­ни қайта ишлашни 18,3 фоизга етказиш режалаштирилган.
     Биз озиқ-овқат саноати тадбир­кор­лиги фаолиятини демографик жи­ҳатдан аҳолиси зич, суғориладиган ер майдонлари бўйича имкониятлари чекланган ҳудуд бўлмиш Андижон вилояти мисолида таҳлил қилдик.
     Сирасини айтганда озиқ-овқат саноати корхоналарини ташкил этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш барча замонларда ва турли жамиятларда доимо долзарб масала бўлиб келган ва бугунги кунда ҳам актуаллигини йўқотмаган. Сабаби ўз-ўзидан аён: бу cоҳани ривожлантириш негизида фуқарола­римиз соғ­лиғини асраб-авайлаш, аҳо­ли турмуш тарзини ҳар қачон­гидан-да фаровонлаштириш, дастурхонини тўкин-сочин қилиш, эл-юртни гуллатиб-яшнатишдек эзгу ва хайрли мақсадлар мужассамлашган.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.