(O´zbek) Инновация гeология ривожи учун хизмат қилади

1/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Инсоният тараққиёт­нинг шундай палласига келдики, ҳар қан­дай танглик ечими, хоҳ у иқтисодий бўлсин, хоҳ ижтимоий илм-фаннинг сўнгги ютуқлари ва инновацияларни амалиётга кенг суръ­атда жорий этишни тақозо қилади. Зотан, бугун дунёдаги энг ривожланган давлатлар тажрибаси тараққиёт бос­қичларида айнан илм-фан ва инновацияга таяниш мақсадга мувофиқ эканини исботлайди.
     Шу маънода мамлакатимизда миллий иқтисодиётимизни инновацион усулда тараққий эттиришга ало­ҳида аҳамият қаратилаётгани эътирофга моликдир. Хусусан, кон-металлургия саноатида ҳам илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, инновацион ёндашувни кучайтириш соҳа ривожини жадал­лаштирмоқда.
     Навоий кон-металлургия комбинатида 2026 йилга қадар олтин ва уран каби қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва экспорт маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш учун етарли шарт-шароит яратиш имконини берувчи 105 та инновацион лойиҳани ўз ичига олган Инновацион ривожланиш дастури қабул қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра юқорида қайд этилган лойиҳа­ларнинг амалга оширилиши 1 триллион 267 миллиард сўм иқтисодий самара беради.
     Таъкидлаш жоизки, асосан гео­логия-қидирув, кончилик иши, олтин ва уран ишлаб чиқариш, металлургия ва машинасозлик, транспорт, энергетика, табиатни муҳофаза қилиш, ижтимоий соҳа каби йўналишлардаги илмий-амалий ишлар корхонанинг малакали мутахассислари иштирокида олиб борилаяпти. Пировардида бугун комбинат инновацион ривожланиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўлидан жадал одимлаяпти. Ўтган 2019 йилда Инновацион ривожланиш дастури доирасида 24,4 миллиард сўмлик 58 та лойиҳа бўйича иш олиб борилган бўлса, жорий йилда яна 35,4 миллиард сўмлик 63 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
     Мисол учун, Ўзбекистон Респуб­ликаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти олимлари билан ҳамкорликда комбинатнинг геоло­гия-қидирув соҳасида руда таркибидаги рангли металларни аниқлашда гамма-активлаштирилган таҳлили йўлга қўйилган. Тоғ-кон саноати учун технологик назорат қурилмалари тоғ жинслари, яъни рудалар таркибидаги олтин ва кумуш металларини аниқлаш имконини берувчи ушбу амалий ишларимиз келажакда ҳам изчил давом этади.
     «Мурунтов» конининг Марказий гамма-активлаштирилган таҳлилли лабораторияси комбинатнинг гео­логик-қидирув ишларига ёрдам берадиган асосий бўлинмалардан биридир. Унинг ноёблиги шундаки, ла­бораторияда электронларни чи­зиқ­ли тезлатгичда тормозланган гамма нурлари орқали таҳлил ишлари олиб борилади. Ўтган даврда лабораторияда қатор ўзгаришлар рўй берди, замонавий жиҳозлар ўрнатилди, тадқиқотларнинг янги услуб­лари жорий этилди. Лабораторияда геологик намуналарнинг таркибидаги олтинни тезкор гамма-активлашган таҳлил қилиш жараёни йилдан-йилга такомиллашиб бораётгани яна бир аҳамиятли жиҳатдир. Мазкур лаборатория, геологлар тили билан айтганда, уларнинг «кўзи» вазифасини ўтамоқда.
     Олтин конларидан олинган намуналарни таҳлил қилишда аниқлик даражаси ўта юқори бўлиши шарт. Комбинатнинг Марказий илмий-тад­қиқот лабораториясида кимёвий унсурлар ёрдамида тоғ жинсларини таҳлил қилиш олдиндан мавжуд. Аммо катта ҳажмдаги таҳлилларни ўтказиш тезкорликни талаб қилади. Бу борада инновацион технологиялар билан жиҳозланган Марказий гамма-активлаштирилган таҳлилли лабораторияси айни муддао бўлаяпти.
     Қизилқум саҳроси бағрида яшириниб ётган бойликларни самарали ўзлаштириш, аввало, шу элу юрт манфаатига хизмат қилади. Лаборато­рияда 0,5 килограммли махсус идиш­лардаги тоғ жинси таркибидаги олтин жуда қисқа вақтда, яъни 17-19 секунд оралиғида аниқланади. Тезлатгич­ларда электронлар оқими қу­вур ор­қали энг қисқа вақтда ёруғ­лик тезлигида вольфрам нишонга бориб урилади ва сингиш хусусияти юқори бўлган гамма нурларини чиқариб, олтин атом ядроларини активлаштиради. Марказий гамма-активлаштирилган таҳлилли лабораториянинг ғоятда мураккаб эканлигини назарда тутиб, комбинат раҳбарияти ноёб жиҳоз ва қурилмаларни ўрнатиш баробарида ёш мутахассисларни ўқитиш, уларнинг билимини ошириб боришга ҳаракат қилмоқда.
 
 
Улуғбек ШАРАФУТДИНОВ,
НКМК Янги технологияларни татбиқ этиш инновацион маркази бошлиғи ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.