(O´zbek) Tadbirkorlik faoliyatining takomillashtirilgan yangi tizimi

2/2017

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда кичик биз­нес ва хусусий тад­биркорликни жадал ривожлантириш учун қу­лай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳо­латини яхшилаш­га қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан хусусий тадбиркорлик сек­торини ривожлантириш, уларнинг ташаббусини рағбатлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яра­тиб берилмоқда. Бу ташаббус ҳу­ку­мат томонидан қўллаб-қувват­лана­ётгани учун ҳам, мамлакатимизда ки­чик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кун сайин ривожланиб, янги бос­қичга кўтарил­моқда. Мазкур соҳада бу­тун мамлакат, шу билан бирга ҳу­дудлар бўйича ижобий натижаларга эришилаётгани бунинг яққол тасди­ғидир.
     Бугунги кунда республикамизда 525 мингдан зиёд тадбиркорлик субъ­екти фаолият юритмоқда. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 56 фо­издан ортиғи кичик ва хусусий биз­нес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган бўлиб, улар рес­публикамиз меҳнатга лаёқатли аҳо­ли­сининг 78 фоиздан ортиғини иш би­лан таъминламоқда.
     Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида хусусий мулкдорликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда ҳуқуқий устуворликни, хусусан, уларнинг фаолия­тига асоссиз аралашувлардан ишонч­ли ҳимоя қиладиган мустаҳкам қо­нунчилик базаси яратилди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 19 июнь куни қабул қилинган «Бизнеснинг қо­ну­ний манфаатлари давлат томонидан муҳо­фаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ти­зимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазкур йўлдаги долзарб масалаларни ечиш учун янги, самарали тизим бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
     2017–2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйи­ча Ҳа­ракатлар стратегиясига киритилган бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали муло­қот ва фойдали ҳамкорлик ме­ханизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қону­ний манфаатларини ишончли муҳо­фаза қилиш кафолатларини ку­чайти­риш, вилоятлар ва туманларда биз­нес-муҳитини такомиллаштириш ма­салалари бўйича, шунингдек тадбиркорлик субъектларига, аввало, ви­лоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш ижро органлари ва тад­биркорлик тузилмалари ўзаро ҳам­корлигини, айниқса, энди фаолият бош­лаган субъектларни қўллаб-қув­ватлашнинг янги, самарали тизимини яратишни тақозо этади. Фармонга кў­ра, мазкур вазифаларнинг ҳал этилиши тадбиркорлик субъектларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Савдо-саноат пала­таси томонидан таъминланиши назарда ту­тилган. Алоҳида таъкидлаш ­лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони аввало тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштирилишини назарда тутади. Ху­су­сан, тадбиркорларни ҳар томонла­ма қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, мамлакатимиз аҳо­ли­сини тадбиркорликка жалб этиш, ишбилармонлик ва инвестиция му­ҳи­тини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларига биз­несни ташкил этиш, ривожланти­ришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкор­лик самарадорлигини ўрнатиш каби вазифалар шулар жумласидандир.
     «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қи­линиши ва тадбиркорлик фаолия­тини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги мазкур фармонга мувофиқ, Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат­лар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғ­рисидаги хулосани бериш бўйича ва­колатли орган этиб белгиланди.
     Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси олдига қўйилган ва­зифаларни ҳамда берилган қўшимча ҳуқуқ ва ваколатларни тўлиқ ва сама­рали амалга ошириш мақсадида мазкур фармон ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сав­до-са­но­ат палатаси фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қа­бул қилинди. Қарорда Савдо-саноат палатасининг ташкилий-бошқарув ту­зилмасини тубдан такомиллаштириш назарда тутилган.
     Мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш аҳоли турмуш даражаси ошири­лишига хизмат қилади. Зеро, респуб­ликамиз иқтисодиётига чет эл инвес­тицияларининг кенг кўламда жалб қи­линиши маҳаллий ишлаб чи­қарув­чиларнинг ташқи бозорларда муносиб ўрин эгаллашлари учун йўл очиб беради. Бу борада сифатли давлат хизматлари тақдим этилиши му­ҳим аҳамият касб этади.
 
Зуҳра ЭРГАШЕВА,
«O‘zIA» мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.