(O´zbek) Россияда муҳожирларни назорат қилувчи мобил илова яратилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Россияда муҳожирларни рўйхатга олиш ва хабардор қилиш платформасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. У мобил илова шаклида муҳожирларга тақдим қилинади.

«Коммерсантъ» хабарига кўра, платформа Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади. У ҳукуматга нафақат муҳожирларнинг ҳисобини юритиш, балки мамлакат бўйлаб кўчиб юришини назорат қилиш имконини ҳам беради.

Платформа давлат хизматлари портали билан интеграция қилинади ва муҳожирларга мобил илова шаклида тақдим этилади. Улар шахсий кабинет орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Сервисдан Россия ҳудудида ҳам, ташқарисида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. 

Платформа доирасида хориж фуқароларининг умумий маълумотлар базаси яратилади. Идоралар эса хорижликларга электрон хизматларни кўрсатиш мақсадида ахборот алмашиш имкониятига эга бўлишади.

Муҳожирларни мониторинг қилиш тизими уларнинг Россияга кириш ва чиқиш санаси, жойи ҳақидаги маълумотга асосланади.

Softline компаниясининг миллий лойиҳалар бўйича раҳбари ўринбосари Андрей Шолохов сўзларига кўра, бундай маълумотларни электрон кўринишда тўплаш дунё амалиётида бор нарса. Аммо муҳожирларнинг мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракати ҳақидаги маълумотлар халқаро актлар нуқтаи назаридан ноқонуний ҳисобланади. Шу туфайли, мутахассис муҳожирларга gosuslugi.ru сайти ва «Многофункциональный центр» (МФЦ) хизматларини қисман очишни таклиф қилмоқда.

Россия ИИВ маълумотига кўра, ҳар йили мамлакатга 16,5 – 17 млн муҳожир келади ва платформа 2020-2022 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсатини амалга ошириш учун яратилмоқда.

Меҳнат ресурсларини ҳисобга олиш ва ягона меҳнат бозорини шакллантириш масаласи – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг йўналишларидан биридир. Аммо уни яратиш муҳожирларни рўйхатга олишнинг шаффоф тизимисиз мумкин эмас, деб таъкидлади «Цифровые процессы» компанияси раҳбари Виктор Смирнов. 

Платформанинг ишга туширилиши натижасида давлат хизматлари порталига ўхшаш сервис пайдо бўлади. У муҳожирларга турли ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклигини эслатади, масалан, рус тили курсларини қаерда ўтиш мумкинлигини, деб қўшимча қилди Смирнов.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун камида 1 йил муддат ва 200-500 млн рубль талаб қилинади.

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.