Президент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифларига ҳам розилик берилган:
Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг тузилмаси тасдиқланган.
Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб аккредитациядан ўтмасдан, ССВ томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида ўқитиш ҳуқуқи қуйидаги муассаса ва ташкилотларга тақдим этилади:
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шу жумладан бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг узлуксиз касбий малакасини ошириши мазкур бандда белгиланган муассаса ва ташкилотлар томонидан жойларда ташкил этиладиган сайёр цикллар ва масофадан туриб ўқитиш асосида амалга оширилиши белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги узлуксиз касбий малака ошириш тизимида тиббиёт ходимларини ўқитиш билан шуғулланадиган ташкилотларга юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус ўқув курсларини ташкил қилишда яқиндан кўмаклашади.
Белгиланмоқдаки, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрлари учун малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари (шу жумладан нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари), республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака оширишдан муваффақиятли ўтган мутахассисларга ўтилган ўқиш кредитлари кўрсатилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган намунадаги сертификат расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.
Манба: Kun.uz