(O´zbek) Экологик мусаффолик – давр талаби

2/2024

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Бугунги кунда аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосферани ифлослантирувчи зарарли чиқиндилар ва кимёвий таркибий қисмларни камайтириш, чиқиндиларни йўқ қилиш, табиатга ва аҳоли пунктларига зарарни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар барча жабҳаларда олиб борилаётгани каби «Navoiyazot» корхонасида ҳам бу борада долзарб вазифалар амалга оширилмоқда. Қуйида «Navoiyazot» корхонасида соҳада олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтамиз.
 
     Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва қонунчилик органи – Олий Мажлис томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга катта эътибор қаратилгани ҳолда, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга доир янги қатъий талаб­лар, йўл хариталари ва ҳаракат дас­турлари мунтазам ишлаб чиқил­моқда. «Navoiyazot» корхонасининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» бўлимида ушбу йўналишда қабул қилинган қарорлар ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича ишлар ҳажми кенгайган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 286-сонли қарори­га мувофиқ, ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди, экология хизматининг янги вазифа ва функциялари, шунингдек, экологик аудит бўйича алоҳида вазифалар ишлаб чиқилди.
     Эндиликда атроф-муҳитни му­ҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўлимининг ўзига хос хусусиятларига кўра, ҳар бир иш соҳаси учун алоҳида му­ҳандислик лавозими талаб қилинади:
     ● атмосферага ташламалар ва атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш;
     ● корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари оқова сувлари ҳажми, таркиби, биокимёвий тозалаш иншоотига келиб тушиши, иншоотда тозаланиб, Касаба-Дурман каналига таш­ланиши назоратини олиб бориш;
     ● ишлаб чиқариш чиқиндила­рининг ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш ёки утилизация қилиш йўналиши;
     ● тегишли экологик нормативларни ишлаб чиқиш: ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атмосферага ташланишининг йўл қўйила­диган чекланган экологик нормативи (ПДВ), сув ҳавзалари сатҳида ва ер рельефида ифлослантирувчи мод­даларнинг йўл қўйиладиган чек­ланган ташламаларининг экологик нормативлари (ПДС), чиқиндилар­нинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативлари (ПДО) лойиҳалари, сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар (РСВ) ва уларга риоя қилиш, демеркуризация қурилмаси учун рухсатномалар;
     ● атроф-муҳитни муҳофаза қи­лиш ва табиий ресурслардан оқи­лона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ва дастурлар режаларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш шулар жумласидандир.
Айтиш жоизки, бугунги кунда корхонада юқорида қайд этилган барча йўналишлар бўйича аниқ режа асосида муайян ишлар олиб бо­рилмоқда ва ўз ўрнида атроф-муҳит, экологияни яхшилашга эришилмоқ­да. Меъёрий ҳужжатлар ва лойиҳа­ларни ишлаб чиқиш текширувчи ва назорат қилувчи ташкилотларда (ма­ҳаллий ва республика давлат Экология, санитария назорати органлари) келишиш ва тасдиқлаш билан бирга олиб борилмоқда. Буларга қўшимча равишда қуйидаги йўналишларда ишлар амалга оширилмоқда:
     ● хавфли ва озонни бузувчи моддаларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатномаларни амалга ошириш;
     ● Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқликни таъминлаш ва экологик хавфсизликни ўрнатиш мақсадида технологик жараёнлар (техник метанол ишлаб чи­қариши, хлорид кислотаси ишлаб чиқариши, сианистий натрий ишлаб чиқариши), маҳсулотлар ва чиқинди­ларни экологик сертификатлаш, «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» МCҲЖ Навоий вилояти филиали билан биргаликда технологик жараёнларни инспекцион текшириш ишларини амалга ошириш;
     ● 56-био-кимёвий тозалаш цехи (БКТ), 480-ишлаб чиқариш оқова сув­ларини кимёвий тозалаш цехи ва санитария лабораториясининг ишини назорат қилиш.
     Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлатилган симобли ёритгичларни демеркуризация (утилизация) қилиш, маиший ва ки­мёвий ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларни тозалашга қабул қи­лиш, қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан гидрометеорологик кузатувлар, ихтисослаштирилган гид­рометеорологик иш (хизмат)ларни бажариш учун шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда.
     AММҚ бўлимининг ваколатига текширувчи ташкилотлар – Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси «Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш» бўлими, Навоий шаҳар санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатли­ги бўлими билан ишлаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун оқова сувларнинг ҳо­лати ва ҳаво муҳити мониторинги ва бошқалар киради.
     Қурилаётган, янги фойдаланишга топширилган ва реконструкция қилинаётган объектлар ва ишлаб чиқаришлар учун Вазирлар Маҳка­масининг 2020 йил 7 сентябрдаги тегишли қарорига асосан «Aтроф-муҳитга кўрсатадиган таъсир тўғри­сида ариза» лойиҳаси ишлаб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга тижорат таклифи бериш, техник топшириқ ишлаб чиқиш, комиссия томонидан ғолиб деб топилган ишлаб чиқарувчи ташкилот билан шартнома расмийлаштириш, ташкилот томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-му­ҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошидаги «Давлат экологик экспертиза маркази» ДКга атроф-муҳитга таъсирини баҳо­лаш тартибини ўтказиш ва Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун eko-service.uz орқали буюртма бериш, лойиҳани экспертизадан ўтказиш учун шартнома расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.
 
 
Нодиржон МУРОДОВ, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўлими бошлиғи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.