(O´zbek) Ҳамкорлик ва маркетинг орқали бозорларни кенгайтириш ҳаракатида

2/2024

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     «Navoiyazot» акциядорлик жамияти «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг муҳим ва энг йирик бўлими ҳи­собланади. Бугунги кунда у нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг етакчи кимё саноати корхоналаридан биридир.
 
     Ишлаб чиқариш қувватлари
     Ҳозирда корхонада 7 та комплекс фаолият юритмоқда, ҳар бирида мингга яқин ходим ишлайди. Энг йирик комплекслардан бири – поливинилхлорид, метанол ва каустик сода ишлаб чиқариш цехи бўлиб, унда мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.
     Заводнинг қуввати йилига 100 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ), 300 минг тонна метанол ва 75 минг тонна каустик сода ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ҳар йили унинг қув­вати ошириб борилмоқда, янги ишлаб чиқариш майдончалари ва цех­лар яратилмоқда, илғор технологиялар ва энергия тежамкор ускуналар ўрнатилмоқда. Бу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига ҳамда унинг ассортименти кенгайишига имкон беради.
 
     Ўғитлардан полимерларгача
     Завод маҳсулотлари орасида минерал ўғитлар (аммиак селитраси, карбамид, комплексли азот-фосфор-калий ўғитлари), саноат кимёвий реактивлари ва маҳсулотлари, жумладан кончилик саноати учун маҳсулот­лар, шунингдек, турли хил техник суюқ газлар, смолалар ва полимерлар (аргон, кислород, азот, ПВХ, метанол, формалин, натрий хлорати ва бошқалар) бор.
     Барча маҳсулотлар халқаро стандартларга мувофиқдир. Улар деярли барча иқтисодиёт тармоқларида – қишлоқ хўжалиги, кончилик комплекси, энергетика, турли хил саноатларда (мебель, электрон ва электротехника, озиқ-овқат ва енгил, нефть ва газ, автомобиль ва самолётсозлик, қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, маиший сфера ва бошқалар) қўлланилади. Кимёвий маҳсулотлар қўлланилмай­диган соҳани тасаввур қилиш қийин, замонавий ҳаётни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
 
     Ўсиш кўрсаткичлари ва ютуқлар
     Юқорида санаб ўтилган фаолият йўналишлари, маркетинг ва сотиш соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар натижасида «Navoiyazot» АЖнинг ҳам, кимё саноати тармоғининг ҳам умумий кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди.
     Бугунги кунда «Navoiyazot» АЖ кучли логистика инфратузилмасига эга. Бу эса маҳсулотларни ҳам ички, ҳам ташқи бозорларга самарали ташишни ташкил этишга имкон беради. Мижозларнинг қулайлиги учун ўзини-ўзи олиб чиқиш, шунингдек, вагонли темир йўл таркибларида етказиб бериш шароитлари таклиф этилади. 2018 йилдан бошлаб маҳсу­лотлар Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржасининг савдо майдончаларида биржа савдолари орқали сотилади. Бу эса барча истеъмолчилар учун унинг мавжудлигини таъминлайди.
     Ишлаб чиқариш ҳажми доимий равишда ўсиб бораётганини иқти­содий кўрсаткичлар ҳам тасдиқлай­ди: 2023 йилда «Navoiyazot» АЖ 5,5 ­трлн. сўмлик тайёр маҳсулот, шу жумладан, локализация дастури бўйича деярли 1,8 трлн. сўмлик маҳсу­лот ишлаб чиқар­ди. Шунингдек, корхонанинг инвестиция дастури доирасида 7 та лойи­ҳани амалга ошириш ҳисобига 132,1 миллион доллар капитал ўзлаштирилди, шулардан 129 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.
     Ўтган йили «Navoiyazot» АЖ томонидан барча маҳсулотлар ичида энг кўп ҳажмда аммиак селитраси (744 883 тонна), карбамид (491 511 тонна) ва поливинилхлорид (46 984 тонна) ишлаб чиқарилган. 2024 йил учун режага мувофиқ, 80 минг тонна поливинилхлорид ишлаб чиқарил­ган, шулардан 20 минг тоннаси ­экспорт қилинган. Бундан ташқари 2024 йилда инвестиция дастурига мувофиқ, 9 та лойиҳа доирасида 61,6 млн. доллар инвестиция жалб қилин­ган, шу жумладан 46 млн. доллар тўғри­дан-тўғри хорижий инвести­циялар ва банк кредитлари. Бу кўрсаткичлар корхонанинг миқёси, техник ва технологик захирасини намоён этади.
 
     Ҳамкорлик ва локализация
     «Navoiyazot» АЖ фақат маҳал­лий шериклар билангина эмас, балки халқаро миқёсда ҳам ҳамкор­ликни фаоллаштириш ва мустаҳкам­лашга эътибор қаратмоқда. Маҳал­лий шериклар орасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Навоий машинасозлик заводи ДП, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ, «Maxam-Chirchiq» АЖ, «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ, «JV Continaz» МЧЖ ва бошқа йирик саноат корхоналари мавжуд.
     «SDK Group And» МЧЖ, «Gidro Stanko Servis» МЧЖ, «Ўзбекистонкимёмаш» заводи АЖ, «Navprom­litmash» МЧЖ каби корхоналар билан ҳамкорлик, ўз навбатида, ма­ҳаллийлаштириш ва импортни алмаштириш дастурини амалга оширишга хизмат қилади. Бу йилги 9 ойда маҳаллийлаштирилган маҳсу­лот­ларни ишлаб чиқариш 2,9 млн. доллар миқдорида амалга оши­рилди.
     «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятининг турли жиҳатларини тартибга солишда маркетинг бўлимининг му­ҳим ролини алоҳида қайд этиш лозим. Бу бўлим бозор конъюнктураси ва истеъмолчи эҳтиёжини ўрганиш­дан тортиб, халқаро савдо операцияларида иштирок этиш ва ҳам­корлик қилишгача бўлган масалаларни ҳал қилади.
 
 
Бахтиёр ЖЎРАҚУЛОВ, бошқарув раисининг маркетинг, сотиш ва харидлар бўйича ўринбосари
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.