Ekologik sof mahsulot

     «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган корхоналар  экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилмоқда.
     Жумладан, «Polipropilen quvurlar» шуъба корхонасида сув узаткичларни бир-бирига улайдиган бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Лойиҳа учун 140 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди. Ушбу сантехника воситалари одатдагидан фарқли равишда, мис ва рух қоришмасидан тайёрланаётгани сабабли, нафақат экологик софлиги билан, балки узоқ муддатга яроқлилиги билан ажралиб туради.
     Корхона келгусида яна кўплаб маҳсулот турларини ўзлаштириш ва хорижга экспорт қилишни режалаштирмоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.