«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган корхоналар экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилмоқда.
Жумладан, «Polipropilen quvurlar» шуъба корхонасида сув узаткичларни бир-бирига улайдиган бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Лойиҳа учун 140 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди. Ушбу сантехника воситалари одатдагидан фарқли равишда, мис ва рух қоришмасидан тайёрланаётгани сабабли, нафақат экологик софлиги билан, балки узоқ муддатга яроқлилиги билан ажралиб туради.
Корхона келгусида яна кўплаб маҳсулот турларини ўзлаштириш ва хорижга экспорт қилишни режалаштирмоқда.