Наманган вилояти мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти, маънавий ва маданий ривожланишида етакчи ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таъбирлари билан айтганда: «Бу халқ ўзининг меҳнатсеварлиги, одамийлиги, хушмуомаласи, меҳр-оқибати билан кишида ҳавас уйғотади».
Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг аввало, инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, мамлакатимиз иқтисодий қудратини тараққий эттиришга ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган.
Ушбу мақолада хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг ёндашувлари асосида инновацион бандликнинг шаклланиш хусусиятлари баён қилинган.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, республикамиз ҳудудлари меҳнат бозорларини кластерлар марказларига ажратиб, Euclidean distance масофасидан фойдаланганда K-means энг мақбул усул ҳисобланади. Шундай қилиб, биз минтақавий меҳнат бозорининг тўрт хил турига эга бўлдик: ● хизматлар соҳаси кўрсаткичи, иш билан бандлар орасида олий маълумотлилар улуши, умумий таркибда тадқиқотлар билан банд бўлган ходимлар улуши; […]
Мустақиллик йилларида хорижий инвестицияларни жалб этишга катта эътибор берилаётгани, қолаверса, қулай инвестиция муҳити инвестицион банклар фаолиятининг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Инвестицион банклар бирикиш ва қўшиб олиш (M&A) битимларида воситачи, молиявий маслаҳатчи, шунингдек, битимнинг бевосита қатнашчиси сифатида иштирок этиши мумкин. M&A битимлари жуда мураккаб. Унинг муваффақияти бевосита инвестицион банкнинг малакасига, танланган тактика ва стратегиясига, битимга кўмаклашувчи бошқа томонлар (баҳолаш, аудиторлик ва консалтинг компаниялари вакиллари)нинг тўғри танланишига ва ниҳоят, битимни амалга ошириш учун етарлича маблағни […]
Истиқлол йилларида амалга оширилган устувор ислоҳотлар барча соҳаларнинг ривожланишини таъминлаш билан бир қаторда меҳнат бозорига инсон капиталини асосий етказиб берувчиси сифатида таълим тизимининг аҳамиятини кескин оширмоқда.
2. Ноинфратузилмавий шарт-шароитлар: ● ҳудудларда миллий ва жаҳон бозорларининг жадал ривожланаётган сегментларида амал қилаётган ҳудудий рақобат устунликларидан фойдаланувчи горизонтал ва вертикал бирлаштирилган тадбиркорлик тузилмаларининг мавжудлиги; ● замонавий технологиялардан фойдаланувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, бир ёки бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сонининг ортиши; […]
Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, кластерлаштириш ўтган асрнинг охирги чорак қисмида оммавий тус олиб, унга нафақат давлат бошқарувчилари, балки, тадқиқотчиларнинг ҳам қизиқиши орта бошлади.
Истиқлол туфайли юртимизда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар боис, Наманган вилоятида ҳам ўзига хос ва мос бўлган қулай инвестициявий муҳит юзага келтирилди.