Истиқлолнинг чексиз имкониятлари, яратувчанлиги ҳар бир соҳа ва тармоқлардаги ўсиш ҳамда ривожланиш жараёнларига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар барча соҳаларга ижобий таъсир ўтказмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий натижалари таҳлили бўйича мулоҳаза юритадиган бўлсак, қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларда иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш жараёнининг ўрни сезиларли даражада бўлмоқда.
Бозорда корхона ва маҳсулот ҳолатининг рақобат таҳлили бошқалардан устунлик даражаси бўйича объект тавсифномасисиз ўзаро ўхшашликлар ва тафовутлар тамойили бўйича статистик кузатув объектларини таҳлил қилиш вазифаларини бирлаштиради. Афзалликлар рақобат таҳлилларининг анъанавий йўналиши бўлиб, умуман фаолият муваффақиятидаги устунликнинг «яхшироқ-ёмонроқ» тамойили кўринишида бўлиши эса, рақобатчиларни ўзаро таққослашга асосланиши ҳамда хусусий ҳолати рақобатбардошлик таҳлили ҳисобланади. […]
Иқтисодиёт тармоқларини мунтазам техник ва технологик жиҳатдан янгиланишини таъминлаш илм-фанга бўлган эътибор кучайтирилишини талаб қилади.
Логистик тизимнинг ажралиб турувчи белгилари – бу, сотиб олишда, ташишда, омборхонага жойлаштиришда, сотишда, баъзи ҳолатларда эса хомашё, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришда намоён бўлади. Логистик тизимга ҳам ишлаб чиқариш, ҳам алмашув соҳалари киради. Бунда логистик тизим фаолиятининг самарадорлик мезони транспорт–тақсимлов операцияларига қилинган умумий харажатлар миқдори билан боғлиқ бўлади. […]
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини самарали бошқаришда бизнес-режанинг ўрни муҳим аҳамиятга эга.
Корхонада юқорида қайд этилган солиқларни режалаштириш босқичлари босиб ўтилганидан сўнг, қабул қилинган қарорларни баҳолаш имконияти мавжуд бўлади. Бунда, аввало, солиқларни режалаштириш учун кетадиган вақтнинг етарли бўлишини (яъни, бир йилдан кам бўлмаган муддатда) ҳисобга олиш лозим. Баҳолаш жараёнида фақатгина солиқларга кетадиган маблағлар бўйича молиявий натижаларга эътибор қаратмасдан, балки солиқларни минималлаштириш бўйича уларни режалаштириш жараёнини […]
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ривожлантирилиши Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бош йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳар бир мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеи нафақат ушбу мамлакат ҳудудининг ҳажми ва минерал хомашё ресурсларига бой эканлиги, балки рақобатбардошлик даражаси билан ҳам ўлчанади.