Ўзбекистон Президентининг мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш долзарб вазифалардан бири сифатида қайд этилади.
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида инқироз жараёнлари чуқурлашиб, дунё миқёсида харид талаби пасайиб бормоқда ва шунга мувофиқ тарзда хомашё, материаллар, айниқса, тайёр маҳсулотлар бўйича рақобат йилдан-йилга кучайиб бормоқда.
Маҳаллий бошқарув ва ижроия органларига юкланган вазифаларни бажариш учун муайян мулкий ва молиявий бюджет ҳуқуқлари берилади.
Ўзбекистонда қурилиш-бунёдкорликнинг ўзига хос хусусиятлари халқимизнинг азалий анъаналари ва шарқий менталитетини акс эттиради. Қадимий шаҳарлар, қалъа, сарой, мадраса, масжид, миноралар архитектураси ана шундан далолат бериб турибди.
Шиддат билан ривожланаётган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тезкорлик билан жамият ва давлат бошқарувининг барча соҳаларига кенг кўламда татбиқ этилмоқда.
Мамлакатимизда ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча соҳаларда замонавий ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий этиш, жаҳон ахборот ресурсларидан самарали фойдаланишга катта эътибор берилмоқда.
Бугунги глобаллашув жараёнлари ахборот-коммуникация технологиялари ахборот олиш, уни қайта ишлаш ва тарқатиш бўйича тобора қулайлик касб этаётгани, ижтимоий ҳаётимизга ҳар жиҳатдан чуқур кириб бораётгани одатий ҳолга айланмоқда.