Мустақиллик йилларида АКТ, умуман янги инновациялар, техник ишланма ва илғор технологияларга алоҳида эътибор қаратилгани туфайли, мазкур соҳа тез ривожлана бошлади. Бугун улар ёрдамида кундалик турмуш тарзимиз янги мазмун ва маъно касб этиб, барча соҳаларда қулайлик яратмоқда.
Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини қўллаш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида республикамизда АКТ жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси яхшиланиб, намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жойлар бунёд этилмоқда.
Фаол инвестиция сиёсати юритилиши иқтисодиётни таркибий ўзгартиришнинг энг самарали воситаси ҳисобланади.
Республикамизда буғдой етиштириш ғаллачилик соҳасининг асосини ташкил этиб, халқимизнинг ризқ-рўзи, дастурхонимиз кўрки бўлган нон ва нон маҳсулотлари тайёрлашда қимматли хомашё ҳисобланади.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг барча тизимлари самарали ислоҳ қилиниши кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигида мавжуд ер ресурсларидан унумли фойдаланиш билан ҳам боғлиқ, чунки ер ресурслари жамият манфаатларига хизмат қилувчи моддий неъматларни яратишда бевосита иштирок этади.
(Русский) Миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини ҳамда унинг рақобатбардошлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини яхшилаш мамлакатимизнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади.
Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб кичик бизнесни ривожлантиришга республикамиз иқтисодий салоҳиятини юксалтирувчи муҳим соҳалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Маҳсулот етиштиришни ошириш ва ҳосилни нест-нобуд қилмасдан сотиб, кўпроқ даромад олишга бўлган қизиқиш тобора ўсиб бормоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг соғлом фаолият кўрсатиши кўп жиҳатдан мазкур субъект томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўз фаолиятига тизимли тарзда татбиқ этиладиган ялпи даромадни оқилона шакллантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш сиёсати билан бевосита боғлиқ.