Иқтисодий таълим хизматлари кўрсатиш доираси бозор муносабатлари ривожланиши билан боғлиқ, чунки, мазкур вазият кишиларнинг якка тарзда иқтисодий саводхон бўлишларини, тадбиркорлик ва бизнес асосларини пухта билишларини тақозо этади. Кундалик мулкий ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муносабатларга киришишда индивидуал ёндашувларнинг устун аҳамиятга эгалигини таъминлайди. Чунки, бозор муносабатлари шароитида ишбилармон тадбиркор биржа котировкалари, акциялар қийматининг ўзгариши, экспорт ҳамда […]
Бугунги кунда турли минтақалар ва давлатларда халқаро туристик оқимлар нотекис кўринишга эга эканлигини кузатиш мумкин.
Бугунги кунда дунё бўйича 34 млн гектар майдонда пахта етиштирилади, бу жами қишлоқ хўжалиги майдонининг икки фоизини ташкил этади.
Саноат корхоналарини ривожлантириш ва жойлаштирилиши натижасида шаҳар ва қишлоқ жойларда сув балансининг, ҳамда бошқа ресурсларнинг ўзгариши рўй беради. Табиий сувларнинг ифлосланишидаги асосий хавф-хатар маълум вақт ўтгандан кейин заҳарли моддалар миқдорининг белгиланган даражадан ошиб кетишига олиб келади. Ушбу ҳолатларни янги корхоналарни жойлаштиришда, албатта, эътиборга олиш зарур. Саноат корхоналарини жойлаштириш вариантларини […]
Минтақаларда корхоналарни жойлаштиришни рағбатлантириш механизмлари бозор иқтисодиёти муносабатлари бўйича қулайликлар яратиш, турли даражадаги имтиёзлар беришдан иборат.
Ишлаб чиқарувчилар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, жорий этилаётган имтиёзлар ва преференциялар муваффақиятли фаолият юритишга интилаётган хусусий корхоналар, тадбиркорлик субъектлари учун ниҳоятда қўл келмоқда.
«Биржа иштирокчилари томонидан маҳсулот харид қилиш ва ўз маҳсулотини тасдиқланган прогноз параметрлари даражасида экспортга чиқариш учун 2015 йилдагига қараганда 1,16 марта кўп шартномалар тузилди», – дейди ярмарканинг ёпилиш маросимида ХСЯКБ дирекцияси директори вазифасини бажарувчи Р.Келдиёров. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида 11,8 трлн сўмлик маҳсулотни […]
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида хусусий мулкчиликнинг турли шакллари ривожланиб, ишбилармон ва тадбиркорлар учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Модернизация ва диверсификация, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун берилаётган имтиёз ва преференциялар натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари йил сайин ўсмоқда. Буни юртимизда маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган сифатли, арзон ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар мисолида кўриш мумкин.
«O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» журналининг №5-сони нашрдан чиқди.
Журналнинг №4-сони Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, мақолаларда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, ривожланиш даражалари акс эттирилган.