«Урганч» халқаро аэропорти «МДҲ давлатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти» танловида «2015 йилда МДҲ давлатлари орасидаги энг яхши аэропорт» ва «Сайёҳлик соҳасига қўшган катта ҳиссаси» йўналишлари бўйича ғолиб бўлди.
Андижон шаҳрида ҳайвонот боғи бунёд этилмоқда. Буюк ипак йўлидаги мазкур мажмуа Ўзбекистон вилоятлари орасида биринчиси ҳисобланади.
2016 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимиз бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши 7,5 фоизни ташкил этди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш субъектларини ҳар тарафлама рағбатлантириш, истиқболсиз корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш ишлари ўз самарасини бермоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида «Green Forum-2016» илмий-техник форуми ўтказилди.
Фарғонада туризмни ривожлантириш дастури доирасида вилоятнинг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган туристик йўналишлар чизмалари, буклетлар тайёрланиб
Жорий йилда Китоб туманидаги «Китоб ип йигирув» акциядорлик жамиятида 2700 тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга янги цех ишга туширилди.
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган корхоналар экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилмоқда.
Япониянинг Кагосима префектурасида «Японияда сайёҳликни фаоллаштириш» ХI Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда 500 дан зиёд сайёҳлик компаниялари, шу жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
«Ўзстандарт» агентлигининг Косонсой туманида сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.