Raisning axboroti eshitildi

     Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси йиғилишида «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг ахбороти эшитилди.   
     Тадбирда мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқариш инфратузилмасининг кенгайиши, саноат, транспорт, қурилиш, энергетика, туризм ҳамда бошқа соҳаларнинг изчил ривожи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш давр талаби асосида ташкил этилганлиги геодезия хизмати ҳамда картография маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг тобора ошишига олиб келаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, амалдаги қонуннинг айрим нормаларини геодезия ва картографияга оид фаолиятни ташкил этиш, бошқариш ҳамда ривожлантиришнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 
     Эшитув якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Манба xs.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.