Муборак туманидаги «Сахий чўпон даласи» фермер хўжалигида ҳам экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар етиштириш борасида барча имкониятларлардан унумли фойдаланилмоқда. Хусусан, хўжалик тасарруфидаги икки гектар майдонда боғ барпо қилинган. Бу ерда 630 туп ярим пакана олма дарахти парваришланмоқда. Шунингдек, йирик шохли ҳамда майда моллар боқилаяпти. Қолаверса, бу ерда бир неча йилдан бери қандолат ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Манба qashqadaryogz.uz