Нишон туманидаги «Проксема» хусусий корхонаси асосан нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонанинг олти йиллик фаолияти давомида кўплаб янгиликларга қўл урилди. Хусусан, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ замонавий технологиялар асосида ташкил этилди. Яқинда мазкур субъект томонидан янги бир маҳсулот – лағмон тайёрлаш йўлга қўйилди.
Таъкидланишича, корхонада лағмондан ташқари бир кунда 600 дона қолипли нон, шунингдек, угра, вермишель каби макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилаяпти. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари аллақачон ўз харидорларини топиб улгурган.