«Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти» кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичида 29 та бошланғич ташкилоти 9 та номинация бўйича ғолиблик учун баҳслашди.
«Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Тадбир якунида 9 та бошланғич ташкилоти ғолиб, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Манба uza.uz