Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, умуман, қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва технологияларни жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз аграр соҳасида самарадорликни юксалтиришга хизмат қилмоқда.Ушбу жараёнда «Ўзмелиомашлизинг» лизинг компанияси фаол иштирок этаяпти.
Дарҳақиқат, у ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини бажаришга ихтисослаштирилган пудрат корхоналари ҳамда сув хўжалиги ташкилотларини лизинг асосида зарур техника, машина ва механизмлар билан таъминлаб келмоқда. Бунда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳисобидан тегишли давлат дастури асосида имтиёзли шартларда кўрсатилаётган лизинг хизматлари муҳим ўрин тутмоқда.
Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами арафасида компания томонидан ташкил қилинган тадбирда ана шулар хусусида сўз юритилди.
Йиғилиш якунида лизинг техникаларидан унумли фойдаланаётган, шунингдек, тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган илғор хўжалик юритувчи субъектлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Манба xs.uz