Жорий йилда Шаҳрисабз туманида иш бошлаган «Шаҳрисабз мева-сабзавот» МЧЖ агрофирмаси асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланмоқда. Ушбу тадбиркорлик субъекти жорий йил ҳисобидан чет эллик ҳамкорлар билан қиймати 5 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулот сотиш бўйича Россия ва Қозоғистон давлатлари билан келишувларга эга.
Ҳозирга қадар хорижлик ҳамкорларга қарийб 80 минг долларлик маҳсулот етказиб берган ушбу агрофирма тез орада 60 тоннага яқин хурмо ва узум жўнатишни мўлжаллаб турибди.
Яқинда Уфа шаҳрида савдо уйини очган агрофирма ёнғоқ ва мош каби маҳсулотларни ҳам экспортини йўлга қўйиш арафасида.