Чортоқлик Эркин Мамасолиевнинг оилавий корхонасида тайёрланаётган маҳсулотлар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. Оилавий корхонада боксчилар учун махсус қоп, қўлқоп, бош кийими каби спорт анжомлари тайёрлаш йўлга қўйилди.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида банкдан олинган 52 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредитга хориждан тўртта замонавий тикув машинаси келтирилиши ишлаб чиқариш қуввати ва маҳсулот тури ошишини таъминлади. Буюртмалар асосан спорт мактаблари ва касб-ҳунар коллежларидан олинмоқда. Мазкур оилавий корхонада йил охирига қадар 80 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлаш режалаштирилган.