Юртимиз наботот олами бениҳоя бой. Улар орасида қизилмия ўсимлиги алоҳида ажралиб туради. Мазкур гиёҳ илдизидан тайёрланадиган воситалар фармацевтика, озиқ-овқат ҳамда косметика саноати учун зарур хомашё саналади. Шу боис, унга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб катта.
Буни яхши англаган бухоролик тадбиркорлар хитойлик ҳамкорлари билан бирга қизилмияни қайта ишлаб, толқон шаклида тайёрлашни йўлга қўйдилар.
Ҳозир масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Солодко систем Бухара» қўшма корхонасида иш қизғин. Корхона жамоаси маҳсулотни экспорт қилишга ҳам улгурди.
Манба xs.uz