Фарғонада «Ўзбекистон инфратузилмаси – Фарғона водийси 2016» халқаро кўргазмаси иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «ITE Uzbekistan» халқаро кўргазма компанияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида қулай сармоявий ва бизнес муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Кўргазмада халқаро компаниялар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тадбиркорларига ўз хизмат ва технологияларини тақдим этди.
Мазкур тадбир мамлакатимиз тадбиркорлари, ишлаб чиқарувчилари ва хорижий иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестициялари ва иқтисодиётимизни равнақ топтириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замонавий технологияларни жалб этиш борасида қулай имконият яратишга хизмат қилади.
Манба uza.uz