Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳридаги «Бўзовул» ҳамда «Гўнеқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Тадбирда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, халқимизнинг қадимий урф-одат ва анъаналари, ўзига хос бошқарув ва ижтимоий ҳимоя тамойилларини ўзида мужассам этган маҳалланинг ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, оилаларни мустаҳкамлаш ва ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ўрни беқиёс экани таъкидланди.
Манба uza.uz