G`oliblar taqdirlandi

     Миллий матбуот марказида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» танловининг жорий йилги ғолибларини тақдирлаш маросимида сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиёт ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчилари, журналистлар иштирок этди
     Танловнинг мамлакат босқичига адабиёт, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, тасвирий санъат, фотография, дизайн, кино йўналишлари бўйича 390 га яқин ижодкордан 4 мингта иш қабул қилинди. Тақдим этилган асарларни баҳолашда уларда мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги айёми шукуҳи, ўтган давр мобайнида шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тобора очилиб, гўзал бўлиб бораётгани, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёш авлодга ҳаётий, таъсирчан, содда ва айни дамда самимий, ўзига хос ижодий ёндашув асосида очиб берилганига эътибор қаратилди. 
     Мукофотланганлар мамлакатимизда ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, самарали меҳнат қилиши учун барча зарур шароит ва имкониятларни яратиш борасида кўрсатаётган юксак эътибори учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. 
 Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 
 
Манба uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.